avatar
Куч
604.09
Рейтинг
+222.04

Abduhakimova Shoxsanam Ibodulla qizi

Мақолалар

Шуҳрат ижодида уруш мавзуси

JizDPI
Илм-фан

 Иккинчи жаҳон уруши мавзуси Шуҳратнинг ижодида ўзгача аҳамият касб этади. Унинг  “Жангчи блокнотидан” туркум шеърларида тасвирланган жангчи образи ватан учун жон фидо қиладиган, ватанни ғоятда севган, унинг тупроғини кўзига тўтиё айлаган инсон образидир. Бу туркумга кирган “Сенинг альбомингга”, “Окопда”, “Гул”, “Кўчат”, “Украин қизига”, “Қувонч”, “Не гуноҳи бор!?”, “Қиличини ол”, “Жангчи қабри”, “Поляк қизига”, “Мен тирик”, “Дўстимнинг хотираси”, “Нишона”, “Йўлдан мактуб”, “Илтимос”, “Пруссиядан мактуб”, “Тўрт лавҳа”, “Ғалаба дақиқаси”, “Ғалаба”, “Энди билсам” каби 20 та шеърида инсоний фазилатлар, ёрга муҳаббат, ҳижрон, висол онлари, шунинг билан бирга фашистлар қилган хунрезликлар бадиий тарзда тасвирлаб берилган. 



«Ўткан кунлар» маънавияти «эрк» бағрида

JizDPI
Илм-фан

 


«Ўткан кунлар» ХХ аср мобайнида яратилган янги ўзбек адабиёти учун бадиий намуна ва адабий маҳорат мактаби ҳисобланади. Зеро, илк ўзбек романида тасвирланган ва Маълумки, ўзбек романчилигининг кўтарилган маънавий илк асари бўлмиш -ахлоқий муаммолар янги тарихий шароитда, янги авлод кишилари тақдирларида ўзига хос тарзда такрорланиши кўп бор кузатилган. Шундай бўлиши табиий ҳам, чунки чинакам бадиий асар умумахлоқ ва умумфалсафий масалаларни қайсидир даражада умумлаштириши, намунавий ҳолга келтириши тайин.



Адибнинг тилдан фойдаланиш маҳорати

JizDPI
Илм-фан

 


 Моҳир сўз устаси Абдулла Қодирий нафақат ўзбек халқи  тарихида, балки бутун Марказий Осиё халқлари  тарихида  тарихий-ижтимоий босқичларнинг энг  муҳим  бурилиш  палласини  бадиий-эстетик ифодасини  бошлаб  берган, илк бор  бадиий насрда реалистик тасвир йўналишини кашф этган буюк  ижодкордир.



Замонавий педагогик технологияларни қўллаш хусусида

JizDPI
Илм-фан

Кадрлар  тайёрлаш  Миллий  дастурида  таълимни  замонавий педагогик технологиялар ва ахборот технологиялари асосида ташкил этишга алоҳида эътибор бериларкан, педагогик технологияларнинг марказида таълим жараёни, шу жараённинг ҳам субъекти, ҳам объекти ҳисобланган ўқитувчи ва ўқувчи туради. Бу икки шахснинг ҳамкорлиги, ўзаро мулоқоти, бир-бирига кўрсатадиган таъсири замонавий ва миллий талаблар асосида ташкил топиши лозим. Бунинг учун биринчи навбатда ўқитувчи таълим-тарбия жараёни олдига қўйилган талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқариш тамойиллари, ўқувчини ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш усуллари, унинг фаолиятини тўғри ташкил этиш, ўқув муассасасида ижодий муҳитни яратиш, талаба фaoлиятини аниқ ва тўғри баҳолаш методлари билан таъминланган бўлиши керак.



Ўқувчиларни меҳнат жараёнида ижодкорлик малакаларини ошириш орқали нафосат тарбияси бериш

JizDPI
Илм-фан

Ўқувчиларни меҳнат жараёнида нафосат тарбияси беришнинг асосий талабларидан бири уларни ижодкорликка ўргатиш, меҳнатга ижодий ёндошишга шакллантиришдир. Ижодий меҳнат ниҳоятда зўр тарбиявий кучга эга. Чунки у ижодий изланиш, иҳтирочилитк, қизиқиш, қобилиятлари каби ажойиб фазилатларни ривожлантиришга имкон беради. Ижодий меҳнат ўқувчидаги салбий ҳислатларни йўқотишга ҳам ёрдам беради. Мана шу ижодий ёндашиш инсонларда ўз касбига муҳаббат уйғотади.